1

Жиноят оламида "дикий" лақаби билан танилган гиёҳвандфуруш қўлга олинди

ДУНЁ 29.05.2024, 22:47
Жиноят оламида "дикий" лақаби билан танилган гиёҳвандфуруш қўлга олинди

Қирғизистоннинг Ақси ва Ала-Бука вилоятлари орқали Ўзбекистонга гиёҳванд моддаларни олиб ўтувчи яна бир шахс қўлга олинди, деб хабар қилди Қирғизистон Республикаси ИИВ.

Мамлакатда махсус операция жорий йилнинг қиш фаслидан бошлаб ўтказилиб келинмоқда. Тўқтўғул туманида жиноят оламида "Дикий" лақаби билан танилган муқаддам судланган, уюшган гиёҳвандлик гуруҳи аъзоси 1978 йилда туғилган  Ж.А. Ички ишлар вазирлиги томонидан қўлга олинди. 

Операция давомида 16,107 килограмм гашиш моддаси мусодара қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 282-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда. Қўлга олинган шахс вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1