АсосийDunyo

Россиялик машҳур актриса 53 ёшида вафот этди

'Россиялик машҳур актриса 53 ёшида вафот этди'ning rasmi

“Моя прекрасная няня” сериали юлдузи Анастасия Заворотнюк 53 ёшида вафот этди.

Ҳозирча санъаткор билан хайрлашув маросими қачон ва қаерда бўлиб ўтиши маълум эмас. Актрисанинг яқинлари дафн маросими жойи ва вақти ҳақида кейинроқ маълум қилишларини айтишган. 

Актриса кўп йиллар давомида мия саратони билан курашди.

Заворотнюкга 2019 йил бошида мия саратони ташхиси қўйилган эди. У бир мунча вақт давомида кучли бош оғриғидан шикоят қилиб юрган. Дастлаб бунга аҳамият бермаган.

2024 йил май ойида, ўлимидан бироз олдин, актрисанинг аҳволи кескин ёмонлашган. 

У 2004 йилдан 2009 йилгача СТС каналида намойиш этилган "Моя прекрасная няня" комедия жанридаги сериалидаги роли билан машҳур бўлди. Актириса кутилмаганда машҳур бўлганини ўзи ҳам тан олган. Заворотнюк, шунингдек, "Юлдузлар билан рақс" ва "Никоҳ ўйинлари" лойиҳаларида иштирок этишга муваффақ бўлди.

    Бошқа янгиликлар