АсосийDunyo

Эронда президентликка номзодларни рўйхатга олиш бошланди

'Эронда президентликка номзодларни рўйхатга олиш бошланди'ning rasmi

Бугун Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловлари учун номзодларни рўйхатга олиш бошланди. Бу ҳақида zamon.uz хабар берди.

Президент Иброҳим Раиси авиаҳалокатда вафот этгани сабабли сайловлар муддатидан олдин ўтказилади.

Хабарларга кўра, барча номзодлар тақдим этилганидан кейин Конституция қўриқчилари кенгаши уларни кўриб чиқади ва президентлик учун курашадиган шахслар рўйхатини тасдиқлайди. Якуний рўйхат 11 июнь куни эълон қилинади.

Сайловолди ташвиқоти 27- июнда тугайди, овоз бериш 28 июнь куни бўлиб ўтади. Агар биринчи босқичда ҳеч ким ғалаба қозона олмаса, иккинчи давра роппа-роса бир ҳафтадан кейин ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар