АсосийJinoyat

Фарғоналик солиқ тўламаган фермернинг автомашинаси онлайн-аукционга қўйилди

'Фарғоналик солиқ тўламаган фермернинг автомашинаси онлайн-аукционга қўйилди'ning rasmi

Солиқ тўламаган фермернинг JETOUX70 PLUS автомашинаси хатланди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати darakchi.uz'га хабар берди.

Мажбурий ижро бюроси Бағдод туман бўлими томонидан солиқ қарздорликларини ундириш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мана шундай ижро ҳаракатларининг бирида давлат бюджети олдида солиқ қарздорлигини ўз вақтида тўламаган “Serquyosh Bagʻdod” фермер хўжалигининг JETOUX70 PLUS русумли автомашинаси бўлим давлат ижрочиси томонидан жорий йилнинг 30 май куни хатловга олиниб, жарима майдончасига қўйилган.

Мажбурий ижро бюроси Бағдод туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор фермер хўжалиги раҳбарига автотранспорт воситаси тегишли тартибда баҳолатилиб, келгусида электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотилиши, сотувдан тушган пул маблағлари давлат бюджетига ўтказилиши ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилган.

    Бошқа янгиликлар