АсосийSiyosat

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасига Ўзбекистондан биринчи марта вакил сайланди

'БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасига Ўзбекистондан биринчи марта вакил сайланди'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо давлатларнинг 40-сессияси доирасида Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг 2025-2028 йиллар учун 9 нафар аъзосини сайлаш бўйича сайловлар бўлиб ўтди.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистондан номзод — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо мамлакатлардан энг кўп овоз олди. БМТнинг мазкур органига Ўзбекистондан биринчи марта вакил сайланди.

Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли конвенция органига сайланиши мамлакатнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро тузилмалар билан конструктив ҳамкорлик қилиш орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга содиқлигини намойиш этиш, қарорлар қабул қилиш жараёнларида фаол иштирок этиш, шунингдек, бу борада илғор тажриба алмашиш имконини беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар