АсосийJinoyat

Бетонни қурилишда қўллашга рухсат берувчи сертификатни расмийлаштириш қанча тушади?

'Бетонни қурилишда қўллашга рухсат берувчи сертификатни расмийлаштириш қанча тушади?'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда мувофиқлик сертификати ва битим олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. 

Фуқаро Ш.Д. “C.B.” МЧЖ раҳбари Ш.Ш.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу МЧЖда ишлаб чиқарилган бетон маҳсулотлари учун Тошкент вилояти “Қурилиш ва уй жой коммунал соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси”нинг лаборатория хулосаси ҳамда мувофиқлик сертификатини расмийлаштириб бериши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида қўлга тушган.

Шу каби, Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ж. фуқаро Д.С.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиши учун битим тайёрлаб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар