АсосийDunyo

Украина Фаластинни давлат сифатида тан олади

'Украина Фаластинни давлат сифатида тан олади'ning rasmi

Украина Фаластинни давлат сифатида тан олади. Бу ҳақда Владимир Зеленский Сингапурдаги анжуманда қайд этган.

“Украина Исроилни ҳам, Фаластинни ҳам давлат сифатида тан олади. Бу можаро тугаши ва тинч аҳоли жабр кўрмаслиги учун ҳамма нарсани қилади”, — деди Украина президенти.

Зеленский 2023 йил кузида Исроилни қўллаб-қувватловчи баёнотларига ҳам аниқлик киритар экан, ҲАМАС террорчилари тинч аҳолига ҳужум қилса, Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини айтган. 

Маълумот учун, 1992 йилда Фаластин Украина мустақиллигини тан олган, 2001 йилда эса Киевда Фаластин консуллиги очилган.

    Бошқа янгиликлар