1

Тошкентда “UzChess Cup” халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтмоқда

СПОРТ 06.06.2024, 20:59
Тошкентда “UzChess Cup” халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Тошкент шаҳрида 5-15 июнь кунлари шахмат бўйича “UzChess Cup” халқаро турнири бўлиб ўтади. Унда жаҳоннинг экстроклассдаги 10 нафар етакчи шахматчиси иштирок этади. 

Умумий соврин жамғармаси 166 минг АҚШ долларидан иборат бўлган мусобақа учта гуруҳда ўтказилади:

⁃ “Masters” гуруҳи FIDE рейтинги 2700 ва ундан юқори бўлган шахматчилар;
⁃ “Challengers” гуруҳи FIDE рейтинги 2600 ва ундан юқори бўлган шахматчилар;
⁃ “Futures” гуруҳи FIDE рейтинги 2500 ва ундан юқори бўлган шахматчилар ўртасида.

Турнирни Ёшлар ишлари агентлигининг “Китоб олами” дўконига бориш орқали жонли томоша қилиш ёки “UzChess” YouTube каналида онлайн кузатиб бориш мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1