1

Ноткоин сотган талаба 10 суткага қамалди

ЖИНОЯТ 08.06.2024, 18:03
Ноткоин сотган талаба 10 суткага қамалди

2024 йил 7 июнь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузган талаба йигитга жазо тайинланди. Бу ҳақда darakchi.uz Олий суд порталидаги маълумотга таяниб хабар бермоқда.

Иш ҳужжатига кўра, 1 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ котибияти томонидан рўйхатга олинган фуқаро Н.А.нинг аризаси юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилганда 24 ёшли И.Н.га тегишли телефон ва пластик картадан крипто активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган.

Суд мажлисида И.Н. юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат бўйича айбини тан олиб, Термиз Давлат университетида битирувичи курс талабаси эканлигини, крипто-активни Telegram ижтимоий тармоғида йиғганлигини, Notcoin крипто-активини 800 минг сўм эвазига сотганлигини, буни ноқонуний эканлигини билмаганлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини маълум қилиб, енгиллик беришни сўраган.

ЖИБ Чилонзор туман судида И.Н. МЖтК 155-4-моддасининг (крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган ва унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1