АсосийSiyosat
14.06.2024 08:19
1002

Кореянинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарларини Ўзбекистон Бош вазири қабул қилди

'Кореянинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарларини Ўзбекистон Бош вазири қабул қилди'ning rasmi

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёльнинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида 14 июнь куни Ўзбекистон - Корея бизнес форуми  ўтказилади. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар қилди.

Мазкур форумда иштирок этиш учун айни пайтда мамлакатимизда бўлиб турган Кореянинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарларини 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов қабул қилди.

Хусусан, Корея Эксимбанки президенти Юн Хи Сон билан икки томонлама учрашувда транспорт, “яшил” энергетика ва минерал ресурслар, таълим, тиббиёт ва бошқа йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди.

 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар