2024 йил 20 июн куни ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси болаларни шиппак билан ургани тасвирланган видеолавҳа тарқалган эди.
Расмийлар болаларни оёқ кийими билан урган Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган 16-боғча тарбиячиси билан меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақида хабар берган эди.
Болалар омбудсманининг маълум қилишича, тарбиячи К.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 110- моддаси (қийнаш) 2-қисми “а” ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.