1

Сирдарёда сув таъминоти ходимлари газдан заҳарлангани бўйича жиноят иши қўзғатилди

ЖАМИЯТ 28.06.2024, 14:15
Сирдарёда сув таъминоти ходимлари газдан заҳарлангани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги сув станциясида 3 киши газдан заҳарлангани, улардан бир нафари вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. 

Қайд этилишича, ҳолат шаҳарнинг "Боғишамол" МФЙ Гулистон кўчасида жойлашган 5-оқава сув ҳайдаш насос станциясида содир бўлган. “Сирдарё вилояти сув таъминоти” компаниясининг 3 нафар ходими тозалаш камерасидан ўтган сув қувурига тушган вақтда чиқиндилардан чиққан газдан заҳарланган. Улардан бири вафот этган, 2 нафари ўта оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари (Одам ўлишига сабаб бўлган транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1