Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқароси Россия чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтаётганида қолга олинди. Бу ҳақда "Mash" хабар берди.
Аниқланишича, Саратов вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктида чегарачилар юк машинасини тўхтатган. Ҳужжатларга кўра, оғир юк машинасида қовунлар ташилган.
Аммо, машина текширилганда юк ичида Россияга яширин ўтмоқчи бўлган 4 нафар муҳожир аниқланган, — дейилади хабарда.
Натижада, ҳайдовчи ва қоидабузарларга нисбатан (Россия давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш) моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.