АсосийЖиноят

Тошкентда ЙПХ инспекторини машинасида судраган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

У ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттириб, бир неча қоидабузарликлар содир этган.

'Тошкентда ЙПХ инспекторини машинасида судраган ҳайдовчи 15 суткага қамалди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими талабларига бўйсунмаган фуқарога чора кўрилди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, инспектор 13 июль куни давлат рақамисиз ҳаракатланиб келаётган транспорт воситасини тўхтатган. Бироқ ҳайдовчи тўхтамай, воқеа жойидан кетиб қолган, сўнгра инспектор унинг орқасидан кузатиб борган.

Жараёнда ҳайдовчи бир неча марта огоҳлантирилган, шунга қарамасдан, у светофорнинг тақиқловчи чироқларига амал қилмай, йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб, хавфли "манёвр"лар қилган ҳолда йўлида давом этган.

"Янгиҳаёт туманига келиб ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойида тўхтади. Ундан машинадан тушишини талаб қилдим, аммо ҳайдовчи бунга ҳам бўйсунмасдан машинасини менга қарата ҳаракатлантирди ва 400−500 метрча капот қисмида ҳаракатланиб бордим", — деди ЙПХ ходими Шоҳрух Бобомуродов.

Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ҳайдовчи тўхтатилиб, содир этган қоидабузарлиги учун ҳужжатлар қонуний тартибда расмийлаштирилган. Ҳодиса оқибатида ходим чап оёқ бўғимлари лат ейиши жароҳатини олган. Автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

"Машинада ҳужжатлар тўлиқ эмасди. Машинани ходимга топширмасдан, ўзим ҳаракатланиб қочиб кетдим. Ўзбекистон қонунларини ҳурмат қилиб, ходимларга бўйсуниб, ҳар доим талаб қилган вазифаларини бажариш керак экан. Қилган ишимдан афсусдаман", — деди ҳайдовчи.

Ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди томонидан қоидабузар ҳайдовчига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Жиззахдаги шифохонада эркак аёлини пичоқлаб ташлади'ning rasmi

Жиноят10.09.2024 17:45

Жиззахдаги шифохонада эркак аёлини пичоқлаб ташлади

Аёл туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаган.

'“Хавфсиз дарё бошқармаси” мансабдори қўлга олинди'ning rasmi

Жиноят09.09.2024 17:47

“Хавфсиз дарё бошқармаси” мансабдори қўлга олинди

У ноқонуний равишда қум қазиб олаётганлик ҳолатини аниқлаб, фуқарога нисбатан чора кўрмаслик ва бошқалар эвазига 3 минг доллар талаб қилган.

'Бугун собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири ва яна 50 кишининг очиқ суди бошланди'ning rasmi

Жиноят05.09.2024 21:20

Бугун собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири ва яна 50 кишининг очиқ суди бошланди

Тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 13 та моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

'Сирдарёда одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди'ning rasmi

Жиноят05.09.2024 12:57

Сирдарёда одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди

У уч нафар камбағал қўшнисини Россияга фоҳишалик учун сотиб юбормоқчи бўлган.

'“AIF” платформаси устидан жиноят иши очилди'ning rasmi

Жиноят04.09.2024 10:14

“AIF” платформаси устидан жиноят иши очилди

Ушбу платформа айни пайтда “ўз фаолиятини номаълум сабабга кўра тўхтатганлиги” ва фойдаланувчиларга “жуда кўп миқдорда моддий зарар етказганлиги” аниқланган.

'Тошкент халқаро аэропортида 1,5 млрд сўмлик тилла соатни олиб ўтаётган шахс қўлга тушди'ning rasmi

Жиноят28.08.2024 13:16

Тошкент халқаро аэропортида 1,5 млрд сўмлик тилла соатни олиб ўтаётган шахс қўлга тушди

Фуқаро соатни қўл сумкасига яшириб, ноқонуний олиб ўтишга уринган.