АсосийЖамият

Поездда кондиционер ишламаса, йўловчига компенсация тўланади

Рақобат қўмитаси купе типидаги вагонларнинг ҳаво совитиш тизими учун тўлов ундирилмасдан чипта нархидан чегириб қолинишини маълум қилди.

'Поездда кондиционер ишламаса, йўловчига компенсация тўланади'ning rasmi

Маълум бир йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган йўловчи поезд таркибидаги йўловчи вагонининг совитиш тизимлари ишламаганлиги бўйича мурожаатлар ўз тасдиғини топган ҳолларда, мазкур йўловчиларга ҳаво ҳароратини мўътадиллаштириш ва совитиш тизимлари ишламаганлиги учун тегишли миқдордаги пул маблағлари компенсация сифатида қайтариб берилади. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.

Маълум вилинишича, қўмитанинг таклифлари асосида купе типидаги вагонларнинг ҳаво совитиш тизими учун тўлов ундирилмасдан чипта нархидан чегирилган ҳолатда қўлланмоқда.

“Ҳурматли истеъмолчилар, сизда ҳам юқоридаги каби темирйўл кассаларидан чипта сотиб олинган вақтда совитиш тизими (кондиционер) хизматлари учун тўлов амалга оширилишига қарамасдан йўловчи поездларида ҳаракатланган вақтингизда совитиш тизими (кондиционер) ишламаганлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитаси ёки “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖга (поездларда ҳаракатланган вақтингизда совитиш тизими (кондиционер) ишламаётганлигини тасдиқловчи фото ва видеоматериаллари билан) мурожаат қилишингиз мумкин”, – дейилади хабарда. 

Мурожаат қилиш учун рақам ва электрон почта манзиллари:

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ:

          +99871 299-94-50 (1005) 

           uzjeldorpass@mail.ru 

Рақобат қўмитаси:

           +99871 207-47-00 (1159)

           info@antimon.gov.uz

Шунингдек, Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ томонидан жорий йилнинг 19 июль санасидан купе типидаги вагонларнинг ҳаво совитиш тизими учун тўлов ундирилмасликни, яъни чипта нархидан чегирилганлиги билдирилган.

Бошқа янгиликлар