АсосийЖамият

Қашқадарёда 2024 йилда минг нафардан ортиқ ҳайдовчи маст ҳолда автомобиль бошқаргани маълум бўлди

Ўтган 6 ой давомида вилоят йўл-патрул хизмати инспекторлари томонидан аниқланган жами қоидабузарликлар 172 минг 524 тани ташкил қилган.

'Қашқадарёда 2024 йилда минг нафардан ортиқ ҳайдовчи маст ҳолда автомобиль бошқаргани маълум бўлди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида 2024 йилнинг ўтган олти ойи давомида 1034 нафар ҳайдовчи маст ҳолда машина бошқаргани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ бошлиғи Азиз Садиров маълумот берган

Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида вилоят йўл патрул хизмати инспекторлари томонидан аниқланган жами қоидабузарликлар 172 минг 524 тани ташкил қилган. Шундан қўпол турдаги қоидабузарликлар 62 минг 741 та бўлган, дейди вилоят ЙҲХБ бошлиғи. 

Аниқлаштирилишича, маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчилар 1034 нафар кишини ташкил қилса, 5412 нафар ҳайдовчи тегишли ҳужжатларсиз автомобиль бошқарган. 

17 минг 239 нафар ҳайдовчи светафор ишораларига бўйсунмаган бўлса, 886 нафар ҳайдовчи эса ЙПХ ходимига, 35 минг 601 нафари эса йўл белгиларига бўйсунмаган. Қоидабузарликлардан келиб чиқиб, 8281 та автомобиль жарима майдонига жойлаштирилган, дейди масъул.

Қашқадарёда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Қашқадарё тажрибаси ҳам ишлаб чиқилган. 

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида вилоят ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида хавфли ҳудуд деб топилган қисмларида Қашқадарё тажрибаси сифатида 17 та “Мобил пост”лар ташкил этилди ва бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда, дейди Азиз Садиров.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Наманганда 36 ёшли эркак нотўғри жарроҳлик амалиёти натижасида вафот этди'ning rasmi

Жамият 05.04.2025 09:08

Наманганда 36 ёшли эркак нотўғри жарроҳлик амалиёти натижасида вафот этди

Эркак трактор тиркамасидан йиқилиб, тан жароҳати олган ҳолатда шифохонага олиб келинган.

'Бугун республика бўйлаб ёмғирли об-ҳаво кузатилади'ning rasmi

Жамият 05.04.2025 08:23

Бугун республика бўйлаб ёмғирли об-ҳаво кузатилади

5 апрель кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Жорий йилги март ойи нисбатан иссиқ бўлди'ning rasmi

Жамият 04.04.2025 21:44

Жорий йилги март ойи нисбатан иссиқ бўлди

"Ўзгидромет" март ойи ҳароратининг кескин ўзгариб туриши ва ёғингарчилик нотекис бўлиши билан тавсифлади.

'Кўкдалаликлар тарвузни эрта пишириш бўйича рекорд ўрнатди'ning rasmi

Жамият 04.04.2025 21:25

Кўкдалаликлар тарвузни эрта пишириш бўйича рекорд ўрнатди

Тарвуз етиштирган деҳқон бу ҳосил шунчаки тажриба сифатида бир нечта дона етиштирилгани қайд этди.

'Чирчиқда дорихона ходимини ўлдириш билан қўрқитиб, пул ўғирлаган эркакка суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

Жамият 04.04.2025 18:34

Чирчиқда дорихона ходимини ўлдириш билан қўрқитиб, пул ўғирлаган эркакка суд ҳукми ўқилди

700 минг сўмга яқин пулни ўғирлаган эркакка 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

'Фуқаро олинмаган пенсиялар пенсионернинг авлодига мерос қолдирилишини талаб қилди'ning rasmi

Жамият 04.04.2025 18:08

Фуқаро олинмаган пенсиялар пенсионернинг авлодига мерос қолдирилишини талаб қилди

Ижтимоий тармоқлар орқали қилинган видеомурожаатга Пенсия жамғармаси жавоб берди.