Япония бош вазири Фумио Киcида Марказий Осиё мамлакатларига иқтисодий ёрдам пакетини эълон қилди. Бу ҳақда "Azerbaycan 24" хабар берди.
Дастурда Каспий денгизи орқали минтақани Европа билан боғловчи янги савдо йўналишини яратиш кўзда тутилган. Фумио Кисида 9–12 август кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга ташриф буюриб, Марказий Осиёнинг беш мамлакати раҳбарлари билан учрашувда режасини тақдим этади.
Нашрнинг маълум қилишича, ташаббусдан мақсад Россия доим кучли мавқега эга бўлган минтақа ва Хитой билан Япониянинг алоқаларини мустаҳкамлашдир. Расмий Токио янги экспорт йўналиши Марказий Осий давлатларига катта иқтисодий мустақиллик беришига умид қилмоқда.
"Транспорт инфратузилмасидан ташқари, ушбу режа иқтисодиётнинг декарбонизацияси, яъни экологик тозалигига эришишни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Жумладан, япон компанияларининг технологиялари ва кредитлари табиий газни қайта ишлашга йўналтирилади",– дейилади хабарда.