АсосийЖиноят

Ўзбекистонлик жиноятчи Туркияда ушланди

У 10 йилдан буён қидирувда бўлган.

'Ўзбекистонлик жиноятчи Туркияда ушланди'ning rasmi

Автомобиль олди-сотдисидаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Туркияда ушланиб, депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Истанбул шаҳрида қўлга олинган, 2014 йилдан буён автомобиль олди-сотдиси соҳасида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган, 1979 йилда туғилган Ж.Х. 3 август куни бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинди.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралди.

“Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади”, дейилади хабарда.

Бош консулхона сўнгги вақтларда фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан келаётган мурожаатлар сони ортганини инобатга олиб, фуқаролардан уларга алданиб қолишдан огоҳ бўлишга чақирди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди'ning rasmi

Жиноят 15.11.2024 14:20

Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди

Вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган.

'Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди'ning rasmi

Жиноят 14.11.2024 20:36

Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди

Қарши аэропортида божхоначилар 116 дона қадимий тангани Россияга олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди.

'Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди'ning rasmi

Жиноят 14.11.2024 18:00

Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди

Наманганда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди.

'Самарқандда 8-синф қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши қўлга олинди'ning rasmi

Жиноят 14.11.2024 10:16

Самарқандда 8-синф қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши қўлга олинди

Иш доирасида Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси процессуал тартибда ушланган.

'Тошкентда наркотик тарқатган “закладчик”лар ушланди'ning rasmi

Жиноят 13.11.2024 20:38

Тошкентда наркотик тарқатган “закладчик”лар ушланди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти қўлга олинди'ning rasmi

Жиноят 07.11.2024 09:58

Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти қўлга олинди

Ноқонуний гуруҳ аъзоларига тегишлилиги бўйича 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.