Бухоро вилоятининг Бухоро туманидаги “Работак” маҳалласида яшовчи 50 ёшли эркак 24 ёшли аёлни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Хаёт Шамситдинов darakchi.uz'га хабар берди.
Маълум бўлишича, марҳума эркакнинг учинчи хотини бўлган.
Хотини 2018 йил вафот этган А.Д. 2018 – 2019 йилларда Бухоро шаҳрида яшовчи аёл билан яшаб келган. Бир нафар фарзанди туғилгач, аёл билан ажрашган. 2019 йилда эса Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи 24 ёшли аёл билан турмуш қурган.
Оилабоши ҳеч қаерда ишламагач, фарзанд туғилган оилада муаммолар келиб чиқа бошлаган. Шундан сўнг аёл маҳаллада кафеларнинг бирида ишлай бошлаган. 50 ёшли эркак аёлини рашк қилиб, ҳар куни кафеда жанжал кўтарган. Кунларнинг бирида аёлининг унга хиёнат қилаётгани айтилган хабардан сўнг, бу тўполон катталашган ва қотиллик билан якунланган.
2024 йилнинг 30 июль куни аёли ишлаётган кафега борган эркак жанжал оқибатида ошхона пичоғи билан аёлининг чап бел соҳасига оғир тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Аёл эса воқеа жойида вафот этган.
Бухоро вилояти прокуратураси ахборот хизматининг билдиришича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.