АсосийЖамият

Бухорода фуқаро машинадан танасини чиқариб доира чалди (видео)

Доира чалган фуқаро ва ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилди.

'Бухорода фуқаро машинадан танасини чиқариб доира чалди (видео)'ning rasmi

Бухорода машинадан танасини чиқариб доира чалган фуқаро ва ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилди. Ҳолат юзасидан Бухоро ЙҲХБ матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, фуқаро Lacetti русумли, 80Q717NA давлат рақам белгили автомобиль транспорт воситасининг ойнасидан тана қисмини чиқариб, доира чалган. Ушбу ҳолат акс этган видео эса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

"Lacetti машинаси мени номимда. 2 август тўй эди. Тўйда доирачи машинадан тана қисмини чиқаришига мен ўзим шароит яратиб бердим. Қилган ишимдан афсусдаман. Бошқа қайтарилмайди", — деди машина ҳайдовчиси.

Маълумотларга кўра, Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳолат ўрганилиб, автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчисига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Бошқа янгиликлар