АсосийЖамият

Тошкентдаги 22-сонли болалар уйида бир бола "самосуд" қилинди(ми?)

darakchi.uz'га мехрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчиси алоқага чиқди.

'Тошкентдаги 22-сонли болалар уйида бир бола "самосуд" қилинди(ми?)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 22-сонли болалар уйидаги бир бола "самосуд" қилингани акс этган видео кенг тарқалди. 

Воқеа юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги расмий муносабат билдириб, ҳолат назоратга олинганини маълум қилганди. 

darakchi.uz ҳам сайтнинг тезкор (@darakchi.uz/live) каналида болалар уйида қилинган "самосуд" видеоларини жойлаштирган эди. Шундан сўнг кўп ўтмай, Мехрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчиларидан бири, ҳозирда ҳуқуқушунос, бола ҳуқуқлари бўйича фаол бўлиб ишлайдиган Шермуҳаммад Деҳқонов биз билан алоқага чиқди. Унинг айтишича, 22-сонли "детдом"да бир неча йил аввал ҳам шу каби воқеаларга гувоҳ бўлган ва у бу ҳақида Президентга мурожаат йўллаган. 

"Илгари шахсан ўзим шу 22-меҳрибонлик уйига борганман. Директори жуда қўпол айнан янги тайинлангани билан гаплашиб номуносиблигини билганман. Миллий гвардия ходими эса сен сиёсатга аралашма кунингни кўрсатаман ҳали сени деганди. Сен ҳам узоққа бормайсан деб қора қозонини ўйлаб индамаган эдим. Ҳурматли Президент булар сиз берган ишончни суистеъмол қилмоқда. "Детдом"ларни батамом ёпиш зарур. 

Фарғонада биласиз "детдом"лар ёпилди. Тошкент 22-"детдом"ига борган Фарғоналиклар ҳам тарбиячилар урушини айтганида дарҳол директорини олдига кирганман. Болани ҳамма жойи кўкариб ётган эди. Ҳамма бола янги директор Дилфузага қайси тарбиячи урганини айтсада унга чора кўрилмади. Миллий гвардия ходими эса босим қилишдан бошқани билмади. 

Тарбиячилар ўзи урмайди. Одатда болаларни битирувчиларга урдиради. Шу билан жазодан қутулади. Бу эса меҳрибонлик уйида тарбия тугур бошқарув назорати, болапарвар сиёсат йўқлигидан дарак. 

Савол: шунча ишлар бўляпти экан Миллий гвардия қаерга қараяпти. Демак ойлигини ҳалоллаб олмаяпти экан. Ҳарбий прокуратурадан қонуний чора кўришини сўрайман",- дейилади мурожаатда. 

 (Мурожаат таҳрирсиз берилди)

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

Жамият Бугун 16:23

Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

'Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқини берадиган карта жорий қилинади'ning rasmi

Жамият Бугун 13:50

Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқини берадиган карта жорий қилинади

Президент Қарори билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.

'Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади'ning rasmi

Жамият Бугун 10:46

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади

Шунингдек, Эндиликда алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволидан қатъи назар давлат ёки нодавлат муассасаларнинг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага тўланаётган алимент миқдорини суд томонидан камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилинмайди.

'1 январдан кам таъминланган оила болаларини меҳрибонлик уйларига қабул қилиш бекор қилинади'ning rasmi

Жамият Бугун 09:31

1 январдан кам таъминланган оила болаларини меҳрибонлик уйларига қабул қилиш бекор қилинади

1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар ва ҳомиладор аёллар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.

'“Мавсумий касалликлардан мурожаатлар сони ошган”'ning rasmi

Жамият Бугун 09:23

“Мавсумий касалликлардан мурожаатлар сони ошган”

Юнусобод туманидаги 1-сонли болалар клиник шифохонасида юзага келган ҳолатга муносабат билдирилди.

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади'ning rasmi

Жамият Бугун 08:05

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади

Ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин.