АсосийЖамият

“Видеодаги ҳолат Бўстонлиқдаги оромгоҳда содир бўлган”

Меҳрибонлик уйи оромгоҳида “cамосуд” қилинган бола юзасидан қўшимча маълумот берилди.

'“Видеодаги ҳолат Бўстонлиқдаги оромгоҳда содир бўлган”'ning rasmi

Бугун, 13 август куни меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси "самосуд" қилингани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Видеодаги ҳолат жорий йилнинг 5 август куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қизил-сув маҳалласида жойлашган Меҳрибонлик уйи оромгоҳида (Чилонзор туманидаги 22-сонли меҳрибонлик уйидан келган) тарбияланувчилар ўртасида содир бўлган.

Оромгоҳга дам олишга келган 3 нафар (2008 йилда туғилган С.Х., Д.И ва В.Л) тарбияланувчилар ўзаро жанжаллашган. Ушбу ҳолатни бошқа бир тарбияланувчи видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мехрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчиларидан бири, ҳозирда ҳуқуқушунос, бола ҳуқуқлари бўйича фаол бўлиб ишлайдиган Шермуҳаммад Деҳқонов darakchi.uz билан алоқага чиқиб, "детдом"да бир неча йил аввал ҳам шу каби воқеаларга гувоҳ бўлганини сўзлаб берди. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар