Жорий йил 13 август куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланган 1999 йилда Қорақалпоғистонда туғилган К.А.ни МЖтКнинг 155-4- моддаси 1-қисми билан айбли деб топди ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Шунингдек, суд жиноят қуроли сифатида эътироф этиб унинг Iphone 12 Pro Max телефонини тегишли тартибда йўқ қилишга қарор қилган.
Суд терговида маълум бўлишича, 2024 йил 6 август куни Тошкент шаҳар ИИББ Котибияти томонидан рўйхатга олинган мурожаат юзасидан терговага қадар текширув ишлари олиб борилганда К.А. га тегишли телефондан крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган. Суд мажлисида сўралган айбланувчи юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат бўйича айбини тан олиб, крипто-активни йиғиш ва сотиш билан шуғулланганини, крипто-активни ўз аккаунти орқали йиғганини ҳамда крипто-активларни онлайн бўлими орқали сотганини билдирган.
Суд К.А.га 15 сутка қамоқ жазоси тайинлаш билан бирга, унинг ҳисобидан қамоқни ҳар бир куни учун қабул қилиш муассасаси фойдасига БҲМнинг 15 фоизи, яъни 765 минг сўм ундирув тайинлаган.