Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати ноқонуний балиқ овига чек қўйилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, фуқаро Н.И. томонидан таъқиқланган лескали тўр ёрдамида 30 дона судак, 5 дона товон балиғини овланган. Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 90-модаси 4-қисмига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилди. Бир дона резина қайиқ ва 150 метр лескали тўрлар ашёвий далил сифатида олинди ҳамда 10.710.000 сўм зарар давлат ҳисобига ундириш мақсадида ҳужжатлар суд органларига юбориш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар фуқаролар Ф.Г.,Т.Й. ва С.А.лар томонидан балиқ овлаш қоидаларини бузганлиги учун МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва ҳар бир фуқарога 3.400.000 сўм жарима чоралари кўрилди.