АсосийЖамият

Сурхондарёдаги боғчада болалар сувсиз қолди(ми?)

Ҳатто дарахтлар ҳам сувсизликдан куриб қолаётгани айтилмоқда.

'Сурхондарёдаги боғчада болалар сувсиз қолди(ми?)'ning rasmi

Сурхондарёдаги боғчада ичимлик суви йўқлиги ва хатто дарахтлар ҳам қуриб қолгани айтилмоқда. Бу бўйича Болалар омбудсманига мурожаат келиб тушган. 

Сурхондарё вилоятида яшовчи А.Н. (эркак) нинг мурожаатида А.Н. вояга етмаган фарзанди Қумқўрғон туманида жойлашган мактабгача таълим муассасасига қатнашини, боғча биноси яқинда қурилган бўлсада, ичимлик суви билан таъминланмаганлиги, бинода совутиш тизимлари йўқлиги, ёз кунларида хоналар ҳаддан зиёд иссиқлиги, бу эса болалар соғлиғи учун хавфли эканлиги, шунингдек, муассаса ҳовлисидаги барча дарахтлар ҳам суғоришсиз қуриб қолганини билдирган. 

Болалар омбудсмани сўрови асосида мазкур ҳолат Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилди. 

Ўрганиш давомида мурожаатдаги ҳолат тасдиғини топиб, мактабгача таълим ташкилоти хоналарига 4 дона совутгич техникаси ўрнатилди.

Шунингдек, боғчада ичимлик суви сақланадиган 4 тонна сиғимидаги махсус иншоот тоза ичимлик суви билан тўлдирилиши таъминланди.

Шу билан бирга, муассаса жойлашган ҳудудда ободонлаштириш ишларини олиб бориш ва дарахтларни суғориш учун сув мавжуд эмаслиги сабабли дарахтлар махсус техника орқали олиб келинадиган сув билан суғорилиши маълум қилинди.

Ҳозирда ҳудудий буджетдан 2024 йил харажатлар сметасига мазкур давлат мактабгача таълим ташкилотига маблағ ажратилиши ва 980 метр узоқликдан тоза ичимлик суви қувури тортилиб, боғча тоза ичимлик суви билан таъминланиши режалаштирилган, бунинг ижроси устидан вилоят прокуратураси назорат олиб боради. 

Болалар омбудсмани бу борада ўз кузатувини давом эттиради.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади'ning rasmi

Жамият 22.11.2024 10:46

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади

Шунингдек, Эндиликда алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволидан қатъи назар давлат ёки нодавлат муассасаларнинг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага тўланаётган алимент миқдорини суд томонидан камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилинмайди.

'1 январдан кам таъминланган оила болаларини меҳрибонлик уйларига қабул қилиш бекор қилинади'ning rasmi

Жамият 22.11.2024 09:31

1 январдан кам таъминланган оила болаларини меҳрибонлик уйларига қабул қилиш бекор қилинади

1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар ва ҳомиладор аёллар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.

'“Мавсумий касалликлардан мурожаатлар сони ошган”'ning rasmi

Жамият 22.11.2024 09:23

“Мавсумий касалликлардан мурожаатлар сони ошган”

Юнусобод туманидаги 1-сонли болалар клиник шифохонасида юзага келган ҳолатга муносабат билдирилди.

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади'ning rasmi

Жамият 22.11.2024 08:05

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади

Ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин.

'Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги биринчи сайёҳлик поезди Тошкентга етиб келди'ning rasmi

Жамият 22.11.2024 07:40

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги биринчи сайёҳлик поезди Тошкентга етиб келди

Поезд "Олмаота – Туркистон – Тошкент – Олмаота" йўналишида йўлга чиққан.

'Тошкент метросида ҳожатхона қуриладиган бекатлар номи маълум бўлди'ning rasmi

Жамият 21.11.2024 22:41

Тошкент метросида ҳожатхона қуриладиган бекатлар номи маълум бўлди

4 та метро бекатида ҳожатхоналар қурилишининг 1-босқичи бошланган.