“Толибон” ҳаракати 2023 йилда соқол ўстириш буйруғига бўйсунмаган ва шу билан ислом қонунларига риоя этмаган 280 дан ортиқ полициячини ишдан бўшатди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Афғонистон идорасининг йиллик ҳисоботига кўра, ислом қонунлари ва афғон анъаналарига риоя этмаган 13 мингдан ортиқ киши “ахлоқсиз ҳаракатлар” учун ҳибсга олинган, уларнинг ярмидан кўпи жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, 21 минг 328 та мусиқа асбоби йўқ қилиниб, маҳаллий бозорларда сотилган “ахлоқсиз ва номақбул” фильмлар савдосига чек қўйилган.
Таъкидланишича, ҳисоботда аёлларнинг исломий кийиниш қоидаларини бузгани ва эркакларнинг ҳамроҳлигисиз кўчага чиққани учун ҳибсга олинганини кўрсатувчи маълумотлар акс этмаган.