АсосийЖиноят

Фарғонада йўл ўртасида 21 ёшли йигитни дўппослаган эркак қамоққа олинди

Калтакланган йигит 36 ёшли фуқаронинг отасини масҳара қилган бўлган.

'Фарғонада йўл ўртасида 21 ёшли йигитни дўппослаган эркак қамоққа олинди'ning rasmi

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани марказида 36 ёшли эркак 21 ёшли йигитни калтаклаб, ерга судрагани, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар тарқалганди. Эндиликда 36 ёшли О.Х. қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

“Дадам ёнимиздаги далада қўй боқиб юрган экан. “Сен чўлоқсан!” деб отамнинг шахсиятига тегибди. Шундан сўнг, болани излаб бордим ва кечирим сўрашини айтдим. Лекин боргиси келмай, қаршилик қилгани учун жаҳл устида уриб юбордим”, – дейди айбланувчи.

Туман марказий шифохонасининг дастлабки маълумотида жабрланувчи А.Б.га бош, юз, бурун, лаб ички юзаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ташхиси қўйилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, О.Х. қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар