АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот қилди

Транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суришга эътибор қаратилди.

'Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 27 август куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси давлат раҳбарига Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. Фаол сиёсий мулоқот ва алмашинувлар давом этмоқда, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор суръатлар билан ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида етакчи корхоналарнинг кооперацияси кучаймоқда.

Мунтазам равишда қўшма маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилмоқда. Суҳбат чоғида транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар