АсосийЖамият

Талабалар ижара тўловларини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериши мумкин

Бу бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумот берди.

'Талабалар ижара тўловларини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериши мумкин'ning rasmi

Талабалар ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза беришлари мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарорига асосан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши бўйича аризаларни онлайн юбориш имконияти яратилганди.

Ариза бериш қуйидагича кетма-кетликда амалга оширилади:

  1. kontrakt.edu.uz ахборот тизимидан рўйхатдан ўтилади ва шахсий кабинетга кирилади;
  2. шахсий кабинетдан "Ижара тўловлари" бўлими танланади;
  3. "Ариза юбориш" тугмаси босилади ва ариза юборилади.

Маълумот учун, бунда 1 босқич талабаларидан жорий ўқув йилининг сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди. Шунга қарамасдан иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун ижара шартномаси бўлиши талаб этилади.

Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш хизмати эса ijara.soliq.uz орқали амалга оширилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Катта Фарғона каналида тимсоҳлар борми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:06

    Катта Фарғона каналида тимсоҳлар борми?

    Бугун, 27 май куни ижтимоий тармоқларда Катта Фарғона магистраль каналида тимсоҳлар юргани ҳақида хабарлар тарқалди.

    'Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:56

    Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”

    Тошкент — Урганч рейсидаги ҳолатга авиакомпания расмий изоҳ берди.

    'Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:03

    Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади

    “Бу файзли байрам ҳар бир хонадонга тинчлик ва қут-барака олиб кирсин”

    'Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 16:44

    Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”

    Расмий баёнотга кўра, Америка қўшинлари сулҳ кучга кирганидан кейин ҳам “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларини” давом эттирган.

    'Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 15:21

    Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

    'Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 13:12

    Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда

    Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин.