АсосийЖиноят

Сирдарёда одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди

У уч нафар камбағал қўшнисини Россияга фоҳишалик учун сотиб юбормоқчи бўлган.

'Сирдарёда одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди'ning rasmi

Сирдарё вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уч нафар қўшнисини фоҳишалик учун хорижга сотмоқчи бўлган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёлни уч нафар таниши билан чегара постида тўхтатган. У ўзи билан бирга бўлган аёллар унинг қўшнилари эканини, улар шунчаки, кузатиб қўйиш учун чиққанини айтан. Текширув давомида судланувчи жабрланувчиларнинг паспортларидан фойдаланган ҳолда электрон авиачипталар сотиб олгани маълум бўлган.

У 2024 йилнинг апрель ойида Россиядан Ўзбекистонга қайтиб, кам таъминланган қўшниларининг ишончига кирган ва уларни хорижда фоҳишалик билан шуғулланиб, яхшигина пул топиш мумкинлигига ишонтирган.

Судланувчи жабрланувчиларнинг ўзлари бу таклифга рози бўлганини айтиб, жазосини енгиллаштиришни сўраган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, 3 йил 6 ой қамоқ жазоси тайинланди.


    Бошқа янгиликлар