АсосийСиёсат

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш лозим — Президент

Мутасаддиларга қўшни бозорларда миллий брендларимиз остида камида 15 тадан янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди.

'"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш лозим — Президент'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида электротехника тармоғига оид кўп масалалар ўз ечимини топди.

Масалан, факторингдан энг кўп фойдаланувчи ҳам электротехника корхоналари. Йил якунигача соҳага камида 30 миллион долларлик факторинг учун ресурс жалб қилинади.

Ҳозирда ташқи қарз ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларда четдан кираётган товарлар божхона божи ва ҚҚСдан озод қилинган. Лекин бу лойиҳаларда қатнашаётган ўзимизнинг корхоналар ҚҚС тўлаётгани оқибатида импорт товарлар билан нарх бўйича рақобат қила олмагани учун бундай лойиҳалардаги иштироки чеклангани кўрсатиб ўтилди.

Эндиликда халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларга етказиб берилган товарлар учун маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилиши белгиланди.

Тармоқ корхоналарига ягона талаб – сифат, таннарх ва рақобат. Бунинг учун ишлаб чиқаришга халқаро стандартлар жорий қилиниши ва сертификат мавжуд бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Президентимиз маиший техника ишлаб чиқариш асосан ички бозор ҳисобидан ривожланиб келаётганини қайд этди.

Ўтган йили ишлаб чиқарилган маиший техниканинг 70 фоизи ички бозорда сотилган.

Ташқи бозорларда тариф ва нотариф тўсиқлар кўплиги бор гап, лекин экспорт бозорларида йирик узелли йиғиш асосида ишлаб чиқариш қилиб, уларга бутловчи қисм ва ярим тайёр маҳсулотни ортиқча йиғимларсиз етказиб бериш мумкин.

Эндиликда қўшни бозорларга технология, малакали мутахассис ва бутловчи қисмлар етказиб, Ўзбекистонни минтақавий электротехника хабига айлантириш кераклиги таъкидланди.

Мутасаддиларга қўшни бозорларда миллий брендларимиз остида камида 15 тадан янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди.

Йиғилишда тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларга йирик корхоналар билан чекланмасдан, соҳадаги барча тадбиркор билан ишлашни ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг фаолиятини тубдан ўзгартириш лозимлиги таъкидланди.

Хусусан, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган товарларни аниқлаш, улар бўйича лойиҳа қилиб, тадбиркорларга бериш; соҳадаги стандартларни халқаро талабларга мослаб, тадбиркорларга жорий қилиш ва сертификат олишда кўмаклашиш уюшманинг асосий вазифалари бўлиши зарур.

Шунингдек, инженер-технолог ва ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш бўйича олийгоҳ ва техникумларга буюртма бериш, уларнинг дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш; маҳаллий корхоналардаги истиқболли мутахассисларни хорижий илғор компанияларга стажировкага жўнатиш уюшма фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиши лозим.

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар'ning rasmi

    СиёсатБугун 12:53

    Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар

    Мутасаддилар видеоалоқа орқали етакчиларга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бердилар.

    '32 йил ичида илк марта АҚШ ва Ўзбекистон божхона хизматлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди'ning rasmi

    СиёсатБугун 11:19

    'Ўзбекистон ва Германия ўртасида 8 та ҳужжат имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат15.09.2024 21:51

    Ўзбекистон ва Германия ўртасида 8 та ҳужжат имзоланди

    2024-2026 йилларга мўлжалланган технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц музокара ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат15.09.2024 20:37

    Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц музокара ўтказди

    Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди.

    'Германия канцлери Регистон ансамбли билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат15.09.2024 19:17

    Германия канцлери Регистон ансамбли билан танишди

    Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц Регистон ансамбли олдида суратга тушишди

    'Германия канцлери Олаф Шольц Самарқандга келди'ning rasmi

    Сиёсат15.09.2024 18:15

    Германия канцлери Олаф Шольц Самарқандга келди

    Шавкат Мирзиёев Олаф Шольцни Регистон майдонида кутиб олди.