АсосийСиёсат

Ўзбекистонда фуқароларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тартиби ўзгарди

Эндиликда ҳарбий хизматга саралашда ўрта маълумотдан паст бўлмаган ва ҳарбий хизмат тажрибасига эга бўлган фуқаролар иштирок этиши мумкин.

'Ўзбекистонда фуқароларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тартиби ўзгарди'ning rasmi

"Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Мудофаа вазирлигининг буйруғи қабул қилинди.

Ҳужжат билан ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси аниқлаштирилмоқда. Булар 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга бўлган, собиқ "шартномачилар," шунингдек, 40 ёшгача бўлган захира ва захирадаги офицерлардир.

Бунда, эркак жинсидаги номзод Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ёки сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқишни тугатган бўлиши, шунингдек ҳарбий рўйхатда турган бўлиши шарт.

Бундан ташқари, хизматга киришнинг айрим имтиёзли шартлари ўзгармоқда. Илгари республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолиблари учун шартнома бўйича ҳарбий хизматга чақиришнинг соддалаштирилган тартиби мавжуд эди: уларга фақат тиббий кўрикдан ўтиш кифоя эди. Ушбу имтиёз мусобақада ғалаба қозонган пайтдан бошлаб 5 йил давомида амал қилган. Ҳозир бу муддат 3 йилга қисқартирилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 08.11.2024 09:13

    Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

    Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов элчи Том Райзендан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

    'Келгуси йилда каналларни бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилади'ning rasmi

    Сиёсат 07.11.2024 18:25

    Келгуси йилда каналларни бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилади

    Президент ҳузуридаги йиғилишда таъкидланишича, Ўзбекистонда 18 минг километр магистрал ва 94 минг километр ички каналларни бетонлаш зарур.

    'Ботир Зарипов, Хайрулло Бозоров ва Муротжон Азимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди'ning rasmi

    Сиёсат 06.11.2024 21:22

    Ботир Зарипов, Хайрулло Бозоров ва Муротжон Азимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди

    Бухоро, Фарғона ҳамда Қашқадарёда Халқ депутатлари вилоят кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

    'Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди'ning rasmi

    Сиёсат 06.11.2024 19:44

    Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди

    Депутат Рустам Калонов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раиси этиб сайланди.

    'Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 06.11.2024 17:30

    Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди

    "Манас" халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров кузатиб қўйди.

    'Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди'ning rasmi

    Сиёсат 06.11.2024 16:01

    Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.