АсосийЖамият

Бухорода ўқитувчиларни “Ташаббусли бюджет” учун овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори жаримага тортилди

Унга нисбатан БҲМ 100 баравари — 34 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

'Бухорода ўқитувчиларни “Ташаббусли бюджет” учун овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори жаримага тортилди'ning rasmi

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида ўқитувчиларни “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори 34 млн сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия хабар берди.

Маълум қинишича, комиссия ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда “Ташаббусли бюджет” учун айрим соҳа вакилларининг овоз йиғиш ишларига жалб қилинганлиги ҳолатлари атрофлича ўрганилди.

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан олиб борилган ўрганиш натижалари бўйича Бухоро вилояти Ромитан тумани 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан мактаб ўқитувчиларини лавозим йўриқномасига кирмайдиган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига овоз йиғишга мажбуран жалб қилганлиги аниқланди. 

Унга нисбатан БҲМ 100 баравари — 34 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

“Миллий комиссия барча масъулларни, шунингдек, иш берувчиларни, ҳудуд раҳбарларини ходимларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга чақиради”, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда дарахт тагини бетонлаган шахсга жарима белгиланди'ning rasmi

    Жамият 12.10.2024 15:57

    Тошкентда дарахт тагини бетонлаган шахсга жарима белгиланди

    Фуқаро 20 млндан ортиқ жарима тўлайдиган бўлди.

    'Тошкентда 52 ёшли эркак ўз уйида наркотик сақлаб келган'ning rasmi

    Жамият 12.10.2024 15:45

    Тошкентда 52 ёшли эркак ўз уйида наркотик сақлаб келган

    Шунингдек, унинг хонадонида ноқонуний сақланаётган пневматик қурол ҳам борлиги аниқланди.

    'Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига янги бошлиқ тайинланди'ning rasmi

    Жамият 12.10.2024 15:18

    Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

    Вилоятда шахсий таркиб иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

    'Навоийда рухсатсиз дарахт кесган фуқарога жарима белгиланди'ning rasmi

    Жамият 12.10.2024 14:11

    Навоийда рухсатсиз дарахт кесган фуқарога жарима белгиланди

    У қуриб қолган теракни рухсатсиз кесгани учун қарийб 10 млн сўм жарима тўлайди.

    'Ўзбекистонда Hyundai Rotem электропоездлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи'ning rasmi

    Жамият 12.10.2024 12:25

    Ўзбекистонда Hyundai Rotem электропоездлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

    Бу борада Транспорт вазирлигида учрашув ўтказилди.

    'Наманганда чиқинди ташиш корхонаси фуқаролардан асоссиз 11 млрд сўм олгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 12.10.2024 11:21

    Наманганда чиқинди ташиш корхонаси фуқаролардан асоссиз 11 млрд сўм олгани аниқланди

    Корхонага қонун талабларини бузганлиги юзасидан иш қўзғатилди.