АсосийЖамият

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз 13,5% даражасида қолдирди

Марказий банк бошқаруви томонидан ўтказилган йиғилишида асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

'Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз 13,5% даражасида қолдирди'ning rasmi

Банк маълумотларига кўра, инфляция август ойида 10,5% ни ташкил этди ва йил якунига қадар прогноз кўрсаткичларга қадар пасайиши кутилмоқда. Шу билан бирга, жорий йилда саноат ишлаб чиқариш, қурилиш ва хизматлар соҳасида иқтисодий ўсиш кузатилди, бу эса ялпи талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатга ижобий таъсир кўрсатди.

Марказий банк ўрта муддатли даврда инфляциянинг 5% таргетига эришиш мақсадида қатъий пул-кредит сиёсатини давом эттиришни режалаштирмоқда. Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2024 йилнинг 24 октябрига белгиланган.


    Бошқа янгиликлар