АсосийЖамият

Ўзбекистон давлат филармонияси концертларининг янги мавсумига старт берилмоқда

Шу муносабат билан мавсум очилиши ҳамда муносибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

'Ўзбекистон давлат филармонияси концертларининг янги мавсумига старт берилмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 17-сентябр куни соат 19:00да пойтахтимизнинг "Халқлар дўстлиги" санъат саройида Ўзбекистон давлат филармониясининг барча ижодий жамоалари иштирокида концертлар мавсумининг унутилмас очилиши ҳамда муносиб ижодкорларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақида филармония Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унда дилга яқин қўшиқлар ва бетакрор рақслар, жаҳон ҳамда ўзбек классик мусиқалари ижро этилади,  шунингдек, самарали меҳнат қилаётган филармония ижодкорларини тақдирлаш жараёнлари ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар