АсосийЖамият

Қуйи Чирчиқда боғча болаларига қуртлаган овқат берилди

Масъуллар ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди.

'Қуйи Чирчиқда боғча болаларига қуртлаган овқат берилди'ning rasmi

Ижтимой тармоқларда 12 сентябрь куни "Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Беруний маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасида ёш болларга қуртлаган овқат беришаётанганлиги" ҳақида хабар тарқалди. Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Аниқланишича, шу куннинг ўзида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. Унга кўра, ҳолат жорий йилнинг 23 август куни туман ММТБ га қарашли 17- сонли ДМТТда содир бўлган.

Шу куни болаларга тайёрланган сутли (пшено) овқати санитар гигеник таризда тайёрланмагани, таомдаги масаллиқлар (озиқ-овқатлар) омборхонада сақланиши кузатилганда санитар ҳолати яхши эмаслиги, айрим озиқ-овқатларнинг маркировкаси йўқлиги аниқланган.

Ундан ташқари ошхонада ошпаз махсус формасиз овқат тайёрлаётгани, бир кун олдинги кунлик синамалар олинмагани, ДМТТ да бош ошпаз ва ошпаз ёрдамчиси штати вакантилиги сабабли мазкур ташкилотнинг бир нафар кирчиси махсус формасиз ошхонада таом тайёрлаётгани ҳам ойдинлашган.

Айни пайтда масъул ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар