АсосийЖамият

“Тошкент — Ховос — Тошкент” поезди Сирдарё бекатигача борадиган бўлди

Ушбу ўзгартириш техник сабабларга кўра амалга оширилмоқда.

'“Тошкент — Ховос — Тошкент” поезди Сирдарё бекатигача борадиган бўлди'ning rasmi

Поездлар ҳаракатида ўзгаришлар киритилмоқда дея хабар қилди “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, техник сабабларга кўра, 2024 йил 17 сентябрь куни 6412/6411-сонли “Тошкент — Ховос — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи шаҳарлараро поезди Сирдарё бекатигача ҳаракатланади.

"Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!" - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар