АсосийЖамият

Тошкентда эркак вояга етмаган болани калтаклади

Бунга фуқаронинг қизи ва калтакланган боланинг укаси ўртасидаги низо сабаб бўлган.

'Тошкентда эркак вояга етмаган болани калтаклади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда фуқаро томонидан бошқа шахсга қўл кўтарганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот тақдим этди. 

 Қайд этилишича, кеча, 16 сентябрь куни Сергели тумани 5-мавзе ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида, 1992 йилда туғилган М.И. ўзаро келишмовчилик оқибатида вояга етмаган 2008 йилда туғилган Т.Т.ни бир неча маротаба урган. Бунга синфдошлар, яъни М.И.нинг қизи ва Т.Т.ни укаси ўртасидаги низо сабаб бўлган.

Бирламчи тиббий маълумотга кўра, вояга етмаган Т.Т.га “Чап кўкрак қафаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли пасаяди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:03

    Бугун Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли пасаяди

    Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    'Тошкентда 12 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 20:50

    Тошкентда 12 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

    Бунга Бобур кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари учун ёпилгани сабаб бўлган.

    '"Тошкент метрополитени аҳолидан имкон қадар тезроқ ҳаракатланишни сўради'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 18:35

    "Тошкент метрополитени аҳолидан имкон қадар тезроқ ҳаракатланишни сўради

    Метрополитен маъмурияти Тошкент шаҳри аҳолисига ва меҳмонларига мурожаат қилди.

    'Навоийда чақалоғини сотмоқчи бўлган она ушланди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 18:20

    Навоийда чақалоғини сотмоқчи бўлган она ушланди

    У фарзандини 10 млн сўмга пулламоқчи бўлган.

    'Газ конида содир бўлган иккинчи аварияда тўрт киши ҳалок бўлганидан президент хабардор'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 16:20

    Газ конида содир бўлган иккинчи аварияда тўрт киши ҳалок бўлганидан президент хабардор

    М-25 конидаги аварияда 4 киши ҳалок бўлганини президент матбуот котиби тасдиқлади.

    'Долларнинг расмий курси ошди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 16:14

    Долларнинг расмий курси ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.