АсосийДунё

Россияда мигрантлар рус тилидан оғзаки имтиҳон топшириши мумкин

Меҳнат муҳожирлари учун рус тили имтиҳонига оғзаки қисмни қўшиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватламоқда.

'Россияда мигрантлар рус тилидан оғзаки имтиҳон топшириши мумкин'ning rasmi

Россия Илм-фан вазирлиги муҳожирлар учун рус тили имтиҳонига оғзаки қисмни киритиш таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда вазир ўринбосари Константин Могилевскийга таяниб, “ТАСС” хабар берди.

“Россия Таълим ва илм-фан вазирлиги меҳнат муҳожирлари учун рус тили имтиҳонига оғзаки қисмни қўшиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, ушбу таклифларни амалга ошириш учун Имтиҳон ўтказиш тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритиш зарур”, дейди вазир ўринбосари.

Россияда 2014 йилдан бошлаб меҳнат муҳожирлари ишчи патенти, яшаш гувоҳномаси ва фуқароликни олиш учун рус тили, қонунчилик асослари ва мамлакат тарихи бўйича имтиҳон топшириши керак.

2024 йил июль ойида Илм-фан вазирлиги январь ойидан бери имтиҳон топширмаган муҳожирлар улуши 10 баробарга ошгани ҳақида хабар берганди.

Охирги 10 йил ичида Россияда меҳнат муҳожирлари сони икки баравар камайди. Хусусан, 2012-2014 йилларда мамлакатда бир вақтнинг ўзида 7 миллионгача чет элликлар ишлаган бўлса, 2022-2023 йилларда уларнинг сони 3-3,5 миллиондан ошмаган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Зеленский: Украина Қримнинг Россия томонидан босиб олинишини ҳеч қачон тан олмайди'ning rasmi

Дунё 23.04.2025 02:11

Зеленский: Украина Қримнинг Россия томонидан босиб олинишини ҳеч қачон тан олмайди

Украина президенти Владимир Зеленский журналистлар билан бўлиб ўтган брифингда Қрим ҳақида гапирди.

'Британияда одам териси билан қопланган китоб топилди'ning rasmi

Дунё 22.04.2025 13:43

Британияда одам териси билан қопланган китоб топилди

Китоб Британиядаги ашаддий қотилга тегишли экани тахмин қилинмоқда.

'Қозоғистонда ҳоким ўринбосарини отиб кетишди'ning rasmi

Дунё 22.04.2025 10:12

Қозоғистонда ҳоким ўринбосарини отиб кетишди

Амалдор ўқотар қуролдан яраланиб, касалхонага ётқизилган.

'Путин биринчи марта Украина билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди'ning rasmi

Дунё 22.04.2025 09:17

Путин биринчи марта Украина билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди

2022 йил февралида Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли босқини илк кунларидан буён томонлар ўртасида тўғридан тўғри музокаралар бўлмаган.

'АҚШда 300га яқин йўловчиси бўлган самолёт ёниб кетди'ning rasmi

Дунё 22.04.2025 09:10

АҚШда 300га яқин йўловчиси бўлган самолёт ёниб кетди

Одамлар эвакуация қилинган, бироқ уч киши енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

'Трамп илк хорижий сафарида дафн маросимига боради'ning rasmi

Дунё 22.04.2025 09:07

Трамп илк хорижий сафарида дафн маросимига боради

У Рим папаси Франциск билан видолашув маросимида иштирок этади.