АсосийЖамият

"Тошкент метрополитени аҳолидан имкон қадар тезроқ ҳаракатланишни сўради

Метрополитен маъмурияти Тошкент шаҳри аҳолисига ва меҳмонларига мурожаат қилди.

'"Тошкент метрополитени аҳолидан имкон қадар тезроқ ҳаракатланишни сўради'ning rasmi

"Тошкент метрополитени" маъмурияти йўловчилардан метродан фойдаланиш қоидаларига амал қилишни сўради.

"Ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суянмаслик, шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик талаб этилади", дейилади мурожаатда.

Қайд қилинишича, буларнинг барчаси оралиқ интервалларининг режа асосида амалга оширилишини таъминлашга "ижобий таъсир кўрсатади".

"Тошкент метрополитени" маъмуриятининг таъкидлашича, 2024 йил якунигача 48 та ва 2025 йил давомида яна қўшимча 56 дона замонавий метро вагонини ҳарид қилиш кўзда тутилган. Янги вагонлар Чилонзор, Ўзбекистон, Юнусобод ва Ер усти ҳалқа йўналишида ҳаракатланади ва бунинг ҳисобига оралиқ интервал камайтирилади.

Аввалроқ, Тошкент метросида поезднинг носоз ҳолати сабаб жуда катта тирбандлик юзага келгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '31 та қўнғироқ қуёш панели ўрнатишга мажбурлангани ҳақида бўлди — Энергетика вазирлиги'ning rasmi

    Жамият09.10.2024 09:56

    31 та қўнғироқ қуёш панели ўрнатишга мажбурлангани ҳақида бўлди — Энергетика вазирлиги

    Вазир аҳолидан қабулхонага қўнғироқ қилиб, мурожаат ва арзларни айтишини сўраган эди.

    '“Ғишткўприк” чегара божхона постидан аёл танасига дориларни яшириб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият09.10.2024 09:46

    “Ғишткўприк” чегара божхона постидан аёл танасига дориларни яшириб ўтмоқчи бўлди

    Аёлнинг бел ва оёқ қисмларида яшириб олинган 116 млн сўмлик  дори воситалари борлиги аниқланди.

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият09.10.2024 08:06

    Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилади

    Фақат битта ҳудудда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    'Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга саёҳат  қилади?'ning rasmi

    Жамият08.10.2024 19:27

    Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга саёҳат қилади?

    Ўтган 8 ой давомида 4 млн нафардан ортиқ ўзбекистон фуқароси энг кўп қайси давлатларга боргани очиқланди.

    'Нукусда қурлиш моллари омбори ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият08.10.2024 19:21

    Нукусда қурлиш моллари омбори ёниб кетди

    Ҳодисани бартараф этиш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди.

    'Онлайн кредит бўйича вақтинчалик тартиб жорий этилмоқда'ning rasmi

    Жамият08.10.2024 19:16

    Онлайн кредит бўйича вақтинчалик тартиб жорий этилмоқда

    Эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобил иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади.