АсосийСиёсат

Президент Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

Минтақада самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

'Президент Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Виталий Савельев, Россия Президенти маслаҳатчиси Игорь Левитин ва "Российские железные дороги" компанияси бошқаруви раиси Олег Белозёровдан иборат делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашув аввалида Россия делегацияси аъзолари давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Жорий йилнинг 26-28 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Минтақада самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Транспорт соҳасида саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш, автомобиль, темир йўл ва авиация йўналишларида шерикликни янада кенгайтириш, юқори малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 14:23

    Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

    Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди.

    '“Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 12:48

    “Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”

    Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бошланди.

    'Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 11:16

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади

    Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

    'Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 08:47

    Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади

    Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йилда ўрнатилган.

    'Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 12:38

    Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

    Улуғбек Мустафоев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    'Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 11:37

    Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди

    Женева конвенциялари ва уларга қўшимча протоколлар қабул қилинганининг 75 йиллиги тадбирида ўзбекча нашр тақдимот қилинди.