АсосийМаданият

Ўзбекистон давлат филармониясининг 88-консертлар мавсуми очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

Самарали меҳнат қилган бир қатор ижодкорлар “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди.

'Ўзбекистон давлат филармониясининг 88-консертлар мавсуми очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди'ning rasmi

Ўзбекистон давлат филармониясининг 88-консертлар мавсуми очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.  Бу бўйича darakchi.uz мухбири репортаж тайёрлади. 

Пойтахтимизнинг “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Ўзбекистон давлат филармониясининг барча ижодий жамоалари иштирокида консертлар мавсумининг унутилмас очилиши ҳамда йил давомида фаоллик кўрсатган ижодкорларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирок этиб, филармония жамоасини янги мавсум очилиши билан муборакбод этди ва самарали меҳнат қилган бир қатор ижодкорларни “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирлади


Консерт аввалида Ўзбекистон давлат филармоиясининг 88 йиллик фаолиятига бағишланган қизиқарли маълумотларга бой видеоролик намойиш этилди. Унда Муассаса ташкил этилган 1936 йилдан то бугунги кунгача бўлган ижодий жараёнлар, фаолият юритган санъат дарғалари ҳамда соҳадаги ўзгаришлар акс этган.

Шундан сўнг, мухлисларга ижодий жамоалар иштирокида қизиқарли консерт дастури тақдим этилди. Дастур давомида Ўзбекистон давлат филармонияси Бош директори Анвар Тожибоев ҳамда бир қатор санъат дарғалари томонидан йил давомида муносиб фаолият юритган жамоа вакиллари ва ижодкорлар Филармония статуеткалари ҳамда махсус дипломлар билан тантанали тақдирланишди.   

Консерт дастурида Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Ғуломжон Ёқубов, Мансур Тошматов, Женисбек Пиязов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ғиёс Бойтоев, Дилфуза Раҳимова, Анвар Ғаниев, Абдулла Шомағрупов, Маъсума Болтабоева, хонандалар Сардор Мамадалиев, Феруза Очилова, Дилмурод Отажонов, Расул Абдуллаев ва бошқа санъаткорлар ўз қўшиқлари билан мухлисларни хушнуд этишди. 

Шу тариқа Ўзбекистон давлат филармониясининг 88-консертлар мавсуми очилди. 
Яратилган кенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда Филармония жамоаси 88-мавсумда ҳам сиз азиз мухлисларни хурсанд қилишга ҳамда ўзбек маданияти ва санъатини дунё узра тараннум этишга тайёр. 

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева Британияда “Ипак йўллари” кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди'ning rasmi

    Маданият26.09.2024 08:34

    Саида Мирзиёева Британияда “Ипак йўллари” кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди

    Кўргазмада Ўзбекистон музейларидан тўпланган, тарихий ва маданий меросимизни акс эттирувчи қимматли осори атиқалар намойиш қилинади.

    'Британияда “Ипак йўллари” кўргазмаси ўз ишини бошлайди'ning rasmi

    Маданият24.09.2024 09:27

    Британияда “Ипак йўллари” кўргазмаси ўз ишини бошлайди

    Кўргазма 26 сентябрдан 23 февралга қадар ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.

    'Юлдуз Усмонова Россияда мукофотланди'ning rasmi

    Маданият18.09.2024 18:17

    Юлдуз Усмонова Россияда мукофотланди

    Хонанда Уфадаги ижодий форумда қатнашди.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Туркияга ташриф буюрди'ning rasmi

    Маданият15.09.2024 19:08

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Туркияга ташриф буюрди

    Ташрифдан кўзланган мақсад маданият ва музей масалалари учун инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва тажриба алмашишдир.

    'Санкт-Петербургдаги Х халқаро маданий форумда  Озодбек Назарбеков ўзбек тилида нутқ сўзлади'ning rasmi

    Маданият13.09.2024 20:14

    Санкт-Петербургдаги Х халқаро маданий форумда Озодбек Назарбеков ўзбек тилида нутқ сўзлади

    Форум иштирокчиларининг барчаси рус тилида нутқ сўзлаётган вақтда Маданият вазири ўз она тилида нутқини давом эттирди.

    'Машҳур бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида оламдан ўтди'ning rasmi

    Маданият09.09.2024 06:50

    Машҳур бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида оламдан ўтди

    Бу ҳақда ўғли Юсуфхон Нурматов маълум қилди.