АсосийЖамият

Тошкент метросига йил охиригача 48 та вагон олиб келинади

Янги вагонлар келиши билан поездларнинг оралиқ интервал янада камайтирилади.

'Тошкент метросига йил охиригача 48 та вагон олиб келинади'ning rasmi

Бу ҳақда "Тошкент метрополитени"нинг йўловчиларга йўллаган мурожаатида маълум қилинди.

2021 йил бир кунда 280-300 минг йўловчига хизмат кўрсатилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсатгич 920-930 мингни ташкил қилмоқда. 2024 йил якунигача метродан фойдаланувчи йўловчилар сони бир кунда 1 млнга етиши кутилмоқда.

Йўловчилар сонининг ортиб бориши сабабли юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларни олдини олиш ҳамда йўловчиларнинг бир манзилдан бошқа манзилга бориш вақтларини қисқартириш мақсадида сўнгги 3 йилда тиғиз вақтда ҳаракат таркибларининг йўловчи ташиш бўйича оралиқ вақти (интервал) қисқартирилди.

2021 йилгача 36 та поезд ҳаракатланган бўлса, сўнгги 3 йил давомида замонавий турдаги 29 та янги ҳаракат таркиблари харид қилиниб, 2024 йилга келиб, поездларнинг сони 65 тага етказилди.

Шунингдек, 2021 йилда носозликлар ва тўхтаб қолиш ҳолатлари 138 тани ташкил қилган. 2023 йилда бундай ҳолатлар сони 71 та қайд этилиб, 2 баробарга камайишига эришилган. Ҳозирда ушбу ҳолатларни тўлиқ бартараф этиш ва "хавфсиз транспорт" мақомига эришиш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йил якунидан бошлаб 48 та ва 2025 йил давомида яна қўшимча 56 дона замонавий метро вагонларини харид қилиш кўзда тутилган. Бунинг натижасида тасарруфдаги ҳаракат таркибларини янгиланишига ҳамда йўналишларда поездлар оралиқ интервалини қисқартиришга эришилади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент супермаркетларида айрим маҳсулотлар нархи арзонлашди'ning rasmi

    Жамият19.09.2024 19:23

    Тошкент супермаркетларида айрим маҳсулотлар нархи арзонлашди

    Хусусан, шакар, помидор, товуқ гўшти бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайган.

    'Наманганда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди'ning rasmi

    Жамият19.09.2024 19:05

    Наманганда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди

    Ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди.

    'Солиқ қўмитаси икки банкни жавобгарлик чоралари тўғрисида огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият19.09.2024 18:59

    Солиқ қўмитаси икки банкни жавобгарлик чоралари тўғрисида огоҳлантирди

    Тўлов топшириқномаларини юборишда муаммолар юзага келаётгани аниқланган.

    'Янгиҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманида газ вақтинча ўчирилади'ning rasmi

    Жамият19.09.2024 18:35

    Янгиҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманида газ вақтинча ўчирилади

    Таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ таъминоти тўхтатилади.

    'Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари оширилади'ning rasmi

    Жамият19.09.2024 18:30

    Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари оширилади

    Аҳоли ва юридик шахслар учун тарифлар 15 фоизга оширилиши режалаштирилган.