АсосийЖамият

Энди ноқонуний мигрантлар Россия банкларидан фойдалана олмайди

Мамлакатда ноқонуний мигрантлар реестри тузилмоқда.

'Энди ноқонуний мигрантлар Россия банкларидан фойдалана олмайди'ning rasmi

Россиядаги ноқонуний мигрантлар банклардан фойдалана олмайди, турмуш қура олмайди ва болаларини мактабга бера олмайди. Бу ҳақида мамлакат ички ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда zamon.uz.

“Россия ҳукумати мамлакатдаги ноқонуний мигрантлар реестрини тузмоқда”, — дея маълум қилди мамлакат ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой.

Унинг сўзларига кўра, реестрга киритилгандан сўнг хорижликлар транспорт воситаларини ҳайдаш, банк хизматларидан фойдаланиш, мулкни рўйхатга олиш, никоҳ тузиш ва бекор қилиш, болаларини боғча ва мактабларда рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга бўлмайди.

Рўйхатга олиш китоби қачон яратилишига аниқлик киритилмади. 

Бир кун аввал мамлакат Ички ишлар вазирлиги Россия миграция тизимида 6 миллиондан ортиқ хориж фуқароси рўйхатга олинганини маълум қилганди. Ўтган йили бу кўрсаткич камида 8,5 миллионтани ташкил қилган.

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент супермаркетларида айрим маҳсулотлар нархи арзонлашди'ning rasmi

    Жамият19.09.2024 19:23

    Тошкент супермаркетларида айрим маҳсулотлар нархи арзонлашди

    Хусусан, шакар, помидор, товуқ гўшти бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайган.

    'Наманганда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди'ning rasmi

    Жамият19.09.2024 19:05

    Наманганда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди

    Ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди.

    'Солиқ қўмитаси икки банкни жавобгарлик чоралари тўғрисида огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият19.09.2024 18:59

    Солиқ қўмитаси икки банкни жавобгарлик чоралари тўғрисида огоҳлантирди

    Тўлов топшириқномаларини юборишда муаммолар юзага келаётгани аниқланган.

    'Янгиҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманида газ вақтинча ўчирилади'ning rasmi

    Жамият19.09.2024 18:35

    Янгиҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманида газ вақтинча ўчирилади

    Таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ таъминоти тўхтатилади.

    'Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари оширилади'ning rasmi

    Жамият19.09.2024 18:30

    Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари оширилади

    Аҳоли ва юридик шахслар учун тарифлар 15 фоизга оширилиши режалаштирилган.