АсосийЖамият

Ўзбекистонда ўлим билан якунланган ЙТҲлар сони 1,1 фоизга камайган

Сенаторлар маъқуллаган Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда ҳамон сақланиб қолаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш мақсадида ўзгартиришлар киритилмоқда.

'Ўзбекистонда ўлим билан якунланган ЙТҲлар сони 1,1 фоизга камайган'ning rasmi

Жорий йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистондаги умумий йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,6 фоизга, ўлим билан боғлиқ ҳодисалар 1,1 фоизга, тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар 9,2 фоизга камайган. Бу ҳақида Сенатнинг 57-ялпи мажлисида маълум қилинди.

Бунга йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш, шу жумладан ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини ошириш, йўл ҳаракатининг ташкил этилишини тўлиқ рақамлаштиришга қаратилган ҳуқуқий асослар яратиш орқали эришилган.

Қайд этилишича, сенаторлар томонидан муҳокама этилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда ҳамон сақланиб қолаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш ва аҳолига қулайлик яратиш ҳамда қонунларга ҳурмат ҳиссини шакллантириш мақсадида ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Бошқа янгиликлар