АсосийСпорт

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Олимпиада чемпионлиги учун кураш сўнгги тургача давом этади.

'Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди'ning rasmi

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди.

Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала партия ҳам дуранг билан якунланди. Нодирбек Абдусатторов – Гукеш, Живоҳир Синдоров – Прагнанандха, Шамсиддин Воҳидов – Аржун Эригаиси, Жаҳонгир Воҳидов – Сантош Гужратхи Видит беллашувида кучлар тенг келди. Умумий ҳисоб – 2:2 кўринишига келди.

Таъкидлаш жоизки, Ҳиндистон терма жамоаси бунгача саккизта учрашувда ғалабали юришини давом эттириб келаётган эди. Биринчи ўринни эгаллаб турган ҳиндлар Марокаш ва  Исландияни 4:0, Венгриянинг иккинчи таркиби ва Сербияни 3,5:0,5,  Озарбайжон, Эрон ва Венгриянинг биринчи таркибини 3:1,  Хитойни 2,5: 1,5 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Ўзбекистон терма жамоаси гроссмейстерлари эса, Тринидад ва Тобаго, Миср, Хорватия, Молдова, Исроил, Украина, Сербия шахматчиларини енгиб, биргина Вьетнамга 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.  

Энди Ўзбекистон терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиб чиқиши учун қолган турларда ҳиндларнинг мағлубиятини кутишига тўғри келади.

    Бошқа янгиликлар