АсосийЖамият

"Машинам мурда ташувчи эмас"

Ҳайдовчи 19 ёшли қизни уриб юбориб, уни шифохонага етказишдан бош тортди.

'"Машинам мурда ташувчи эмас"'ning rasmi

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида Gentra ҳайдовчиси катта тезликда пиёдалар ўтиш жойида 19 ёшли қизни уриб юборди. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди, деб ёзмоқда Kun.uz.

ЙТҲ 18 сентябрь куни соат 11:30 да Самарқанд дарвоза ва Абу Али ибн Сино кўчалари чорраҳасида содир бўлган. 28 ёшли ҳайдовчи светофорда пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган қизни уриб юборган.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, воқеа содир бўлганидан кейин қиз бир муддат тирик бўлган, ҳайдовчи уни касалхонага олиб боришдан бош тортган. Тез ёрдам келгунига қадар у вафот этган.

"Одам уриб кетди дейишди. Жон ҳолатда пастга тушдим. Келиб қарасам, қиз оғир аҳволда ётган экан. Ҳайдовчига кўтар, ёрдам бер, дедим. У бўлса, қўлида электрон сигарет кўтариб олган, „машинамга ўлик ортмайман“, деб жавоб берди. Бироз ўтиб қиз жон берди. Ҳайдовчи жуда катта тезликда келган. Мен иккинчи қаватдан тушиб, то буёққа келгунимча қиз тирик эди. Кейин 5 минутдан сўнг жон берди. Тез ёрдам машинаси кейин келди», — деди воқеа гувоҳларидан бири.

Марҳумнинг отаси Акмал Сулаймонов ҳуқуқ-тартибот идораларидан айбдорни қонун доирасида жазолашни сўради.

«Фариштадай қизимнинг бошини еди. Инсоф, виждони йўқ экан. Ота-онаси таъзияга келиб, бир оғиз кўнгил сўрамади. Йигит озодликда юрганмиш… Ўша ердаги битта, иккитаси айтди, у „машинам труповозка эмас“ деб айтган эмиш. Ғалати гапирган-да, унинг нима ҳаққи бор? Эртага ўзининг ўлиги кўчада хор бўлсин… Қизим 19 ёшда эди, август охирида туғилган кунини ўтказган эдик… [Оламдан] ўтганини ҳали ҳам англаганим йўқ. Укаси гапира олмаяпти. Синглиси икки-уч кундан бери овқатлангани йўқ, мажбурлаб овқатлантиряпмиз. Уйда онам, яна учта фарзандим ва аёлим бор. 5 кишини тинчлантириб, ухлатгунимча бомдодга азон айтяпти… У айб қилдими, жазо олиши шарт… Яна ўтиб, [ёрдам бериш ўрнига] чекишига бало борми», — деди у.

Маълум қилинишича, марҳума Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида таҳсил олган.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот котиби Қаҳрамон Худойбергановнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 21:01

    Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди

    АИ-92-маркали автобензини лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда сифатсизлиги аниқланди.

    'Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 18:01

    Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди

    Эр-хотин ва уларнинг 8 ёшли фарзанди ҳалок бўлгани айтилмоқда.

    'Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 16:10

    Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти

    Нукус шаҳридан юз километр олисдаги Қўнғирот туманининг “Қўнғирот”, “Қоратол” овулларида аҳоли, “маҳалла еттилиги” билан мулоқотлар асносида кичик тадбиркорлик субъектлари вакилларини ўйлантираётган масалалар ўрганилиб, жойида ечим топиб берилди. Оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларга амалий ёрдам кўрсатилди.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 16:03

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Йигирмага яқин болалар учта Damas`да Андижондан Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 15:08