АсосийЖамият

Тошкент аэропортида Ўзбекистонда йўқ қушларни олиб киришга уринган шахс ушланди

Ачинарлиси, мева қутиси орасига яширилган қушлардан 3 таси аллақачон нобуд бўлган.

'Тошкент аэропортида Ўзбекистонда йўқ қушларни олиб киришга уринган шахс ушланди'ning rasmi

Жумладан, Вьетнамнинг Камрань шаҳридан учиб келган йўловчилардан бирининг багажи  белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, тегишли рухсатномаларга эга бўлмаган 12 бош қушлар борлиги аниқланди. 

Ачинарлиси, мева қутиси орасига яширилган, сақлаш ва ташиш қоидаларига риоя қилинмаган тарзда олиб келинган сариқ ва оқ бўйинли бутақушлар ҳозирги ҳолатини мутахассислар  салбий баҳолашмоқда. Жумладан қушлардан 3 боши аллақачон нобуд бўлган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширувлар давом эттирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобга киритилмаган ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг рухсатномаси талаб этилади. Бунда аризачилар томонидан ҳайвоннинг қонуний сотиб олинганлигини ёки тутилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши лозим бўлади.

Шунингдек, жонзотларнинг соғлом ёки касалликка чалинганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси хулосаси бўлиши талаб этилади. 

Сариқ ва оқ бўйинли бутақушлар асосан Жанубий ва Шарқий Осиёда яшайди ва заиф тур ҳисобланади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қушларнинг умумий қиймати тахминан 60 млн сўмдан ошмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 06.12.2024 21:49

    Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

    Жорий йилнинг 8-11 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида хабар берилди.

    'Ўзбекистон ва Хитой энергетика қўшма корхонаси ташкил этилмоқда'ning rasmi

    Жамият 06.12.2024 21:38

    Ўзбекистон ва Хитой энергетика қўшма корхонаси ташкил этилмоқда

    Ушбу корхона Ўзбекистон ҳукумати учун жаҳон стандартларига мос энергетика ривожланиш стратегия ва режаларини ишлаб чиқишда ёрдам кўрсатади.

    'Президент Конституция куни муносабати билан ўзбекистонликларга табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият 06.12.2024 21:03

    Президент Конституция куни муносабати билан ўзбекистонликларга табрик йўллади

    Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” бўйича давлат дастурини ишлаб чиқишда фуқароларни фаол иштирок этишга чақирди.

    'Президент жиноятидан пушаймон бўлган 483 нафар маҳбусни афв этди'ning rasmi

    Жамият 06.12.2024 20:08

    Президент жиноятидан пушаймон бўлган 483 нафар маҳбусни афв этди

    Уларнинг 25 нафарини чет эллик, 32 нафари аёл, 5 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафари ёшлар ҳамда 6 нафари тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар.

    'Туркияда Термизий қаламига мансуб қўлёзма аниқланди'ning rasmi

    Жамият 06.12.2024 18:44

    Туркияда Термизий қаламига мансуб қўлёзма аниқланди

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизасияси маркази ходими, фахрий профессор Мирзо Кенжабек Туркияда сақланаётган Имом Термизийнинг “Ал-Илал ал-кабийр” асари қўлёзмаси ҳақида маълумот берди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 06.12.2024 16:12

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.