АсосийЖамият

Туризм қўмитасига қўшимча вазифалар юклатилди

Бу ҳақда Президент Қарори қабул қилинди.

'Туризм қўмитасига қўшимча вазифалар юклатилди'ning rasmi

“Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорига кўра, Халқаро қўшма комиссиядан (Joint Commission International) аккредитациядан ўтган дастлабки 30 та хусусий тиббиёт муассасасининг аккредитациядан ўтиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади. 

Туризм қўмитасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

Ўзбекистоннинг чегара божхона постлари ҳудудида хорижий фуқаролар учун республикадаги тиббиёт, соғломлаштириш муассасалари имкониятлари тўғрисида тарғибот кампанияларини ташкил қилиш;

  • давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестрини шакллантириш ва уни доимий равишда янгилаб бориш;
  • тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийларни сертификатлаштирилишини ташкил қилиш;
  • махсус тиббий ва соғломлаштириш туризми йўналишлари (маршрутлари)ни ишлаб чиқиш.

2025 йил 1 мартгача қуйидагилар ишга туширилади:

  • тиббиёт муассасалари, санаторийлар ва тиббий туризм йўналишида хизмат кўрсатувчи туроператорларнинг хизматлари сифати баҳолаб борилишини назарда тутувчи рейтингни шакллантириш учун электрон платформа;
  • давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестри.

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Ҳиндистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 19:02

    Президент Ҳиндистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

    Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси молия ва корпоратив ишлар вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    'Тошкентда иккита Yutong автобуси тўқнашди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 18:14

    Тошкентда иккита Yutong автобуси тўқнашди

    Янгиҳаёт туманида 117- ва 55-сонли йўналиш автобуслари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

    'Ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 17:21

    Ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади

    Марказий Осиё давлатлари билан муҳокама қилган ҳолда Яшил Марказий Осиё фонди ва Марказий Осиё иқлим масалалари марказини ташкил этишнинг концептуал асослари ишлаб чиқилади.

    'ЎзЛиДеП илм ва ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш тарафдори'ning rasmi

    ЖамиятБугун 17:19

    ЎзЛиДеП илм ва ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш тарафдори

    ЎзЛиДеП кейинги беш йиллик учун ўз зиммасига олаётган вазифалар маънавий ҳаётимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

    'Ёш авлод саломатлиги йўлидаги ташаббусимизни қўллаб-қувватланг!'ning rasmi

    ЖамиятБугун 17:05

    Ёш авлод саломатлиги йўлидаги ташаббусимизни қўллаб-қувватланг!

    Ўзбекистон Экологик партиясига ва номзодларимизга овоз беринг!

    'Долларнинг расмий курси ошди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 16:54

    Долларнинг расмий курси ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.