Хоразм вилоятида белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ навбатдаги ҳолатлар аниқланди.
Хусусан, Хива шаҳри Сангар МФЙ ҳудудида фуқаролар С.У., А.М., А.Б., А.А., И.М., С.М., Х.Б., Ш.И., Х.Ш., Й.И., М.У., В.Б., Б.Д. томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташланган. Шунингдек, Хива шаҳар Гулистон МФЙда А.А. ва А.Ш., Урганч шаҳар "Саноатчилар" кўчасида эса А.А. томонидан худди шундай ҳуқуқбузарлик содир этилган.
Уларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарларга БҲМнинг 1 баробари — 340 минг сўмдан жарима белгиланди. Шу билан бирга, Урганч шаҳрида чиқинди ташлаган А.А.ҳамда Хива шаҳрида чиқинди ташлаган А.А.лар БҲМнинг 2 баравари — 680 минг сўм ҳамда 3 баравари — 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Маълумот учун, онлайн кузатув камералари нафақат белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам аниқлаб, бартараф этишга имкон беради.